Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида қисқа фурсатга тўхтаган Италия Республикаси Бош вазири Жоржа Мелони билан учрашув ўтказди
19 январь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев пойтахтимизда қисқа фурсатга тўхтаган Италия Республикаси Бош вазири Жоржа Мелони билан учрашув ўтказди.
Ўзбекистон – Италия стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.
2025 йилнинг май ойида Самарқандда олий даражада эришилган келишувларнинг изчил амалга оширилаётгани мамнуният билан қайд этилди.
Турли даражаларда фаол мулоқотлар давом этмоқда. Товар айирбошлаш ҳажми ва қўшма корхоналарнинг сони барқарор ўсиб бормоқда. Ҳудудлараро, шу жумладан, Ломбардия билан алмашинувлар ривожланмоқда. Ўзбекистон фуқароларининг тартибли меҳнат миграцияси учун квоталар ажратилди.
“Finopera”, “ANCI”, “Pietro Fiorentini”, “Danieli” ва бошқа компаниялар билан ҳамкорликда йирик саноат кооперацияси лойиҳалари амалга оширилмоқда. Ўтган йил охирида Самарқандда Тушиа университетининг филиали очилди.
Жорий йилда ташқи сиёсат идоралари стратегик мулоқоти ва ҳукуматлараро комиссиянинг йиғилишлари, шунингдек, иккинчи Ректорлар форумини ўтказиш режалаштирилган.
Тўқимачилик саноати, геология, энергетика, кимё, қурилиш материаллари, молия бозори ва бошқа устувор соҳалардаги қўшма лойиҳаларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.
Италияда Ўзбекистон, Ўзбекистонда эса Италия киноси кунларини ўтказиш тўғрисида келишувга эришилди. Ўзбекистоннинг навбатдаги Венеция биенналесида иштирок этиши ҳамда бу йил Миланда амалий санъат ва музей кўргазмаларини ўтказиш режалари қўллаб-қувватланди.
Халқаро ва минтақавий кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Учрашув якунида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Италия Бош вазири Жоржа Мелонини Ўзбекистонга алоҳида ташриф билан келишга таклиф қилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг