Ўзбекистонда олтин қуймалари нархи рекорд даражада ошди
Ўзбекистонда 5 граммли қуйма олтин нархи рекорд даражада ошди. Марказий банк бугун, 12 январь куни эълон қилган маълумотга кўра, қимматли металл нархи илк бор 9 млн сўмдан ошган.
Регулятор маълумотларида келтирилишича, олтин қуймалари қиймати қуйидагича:
• 5 грамм – 9 млн 10 минг сўм;
• 10 грамм – 18 млн 20 минг сўм;
• 20 грамм – 36 млн 40 минг сўм;
• 50 грамм – 90 млн 100 минг сўм;
• 100 грамм – 180 млн 200 минг сўм.
Айтиш жоиз, Марказий банк 5 январь кунидан эътиборан илк бор олтин қуймаларини қайтариб сотиб олиш нархларини эълон қилишни бошлади. Унга кўра, 5 грамм олтин қуймасини сотиш нархи 8 млн 735 минг сўм бўлганди. Нархлар эса қадоғи бутлиги ёки бузилганига қараб фарқланади.

Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг