«Биз америкалик бўлишни истамаймиз»: Гренландияликлар Трамп даъволарига қарши бирлашди
Гренландия парламентидаги бешта партия раҳбарлари АҚШ президенти Дональд Трампнинг баёнотларига жавобан қўшма баёнот билан чиқди. Бу ҳақида BILD нашри хабар берди.
Партия раҳбарлари томонидан тайёрланган мазкур қўшма баёнотда гренландияликлар ўз тақдирини мустақил ҳал қилиши ҳақидаги хабар очиқ-ойдин ифода этилган.
«Биз америкалик бўлишни истамаймиз. Биз даниялик бўлишни ҳам истамаймиз. Биз гренландиялик бўлишни хоҳлаймиз», — дейилган ушбу баёнотда.
Шунингдек, сиёсий партия раҳбарлари АҚШ президентининг Гренландияга нисбатан таҳдидларини тўхтатишга чақирган. Улар орол келажаги фақат ва фақат Гренландия халқи иродаси асосида белгиланиши кераклигини ҳам қўшимча қилган.
Маълумки, Гренландия ҳозирда Дания қироллигининг бир қисми ҳисобланиб, аҳолиси тахминан 57 минг кишини ташкил қилади. Шунга қарамай, унинг улкан ҳудуди ва бой табиий ресурслари сабабли Гренландия стратегик жиҳатдан жуда муҳим ҳудуд ҳисобланади.
Таҳлилчилар сўнгги баёнотлар гренландияликларнинг ташқи босимларга қарши бир овоздан қарши чиқишга тайёр эканини англатишини таъкидлашмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг