Шерзод Асадов Президентнинг прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига байрам табригини ўқиб эшиттирди
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Администрацияси Коммуникациялар департаментининг раҳбари – Президент матбуот котиби котиби Шерзод Асадов 8 январь — Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни муносабати билан ташкил этилган тантанали тадбирда Президент Шавкат Мирзиёевнинг соҳа ходимлари ва фахрийларига байрам табригини ўқиб эшиттирди.
Қутловда сўнгги йилларда прокуратура органлари фаолиятида амалга оширилган ислоҳотлар натижасида улар халққа яқин бўлиб, инсон қадри, ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини бевосита жойларда таъминлаётган тизимга айлангани алоҳида таъкидланди.
Хусусан, ўтган йилда қарийб 512 минг нафар фуқаронинг бузилган ҳуқуқлари тиклангани, 54 мингга яқин мурожаат, жумладан 29 мингга яқин тадбиркорнинг масалалари ижобий ҳал этилгани прокуратура органлари фаолиятининг самарадорлигини яққол кўрсатиб турибди.
Маҳаллаларда жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган тизимли профилактика ишлари асосида оғир тоифадаги маҳаллалар сони қарийб 1,5 баробар камайди. Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш йўналишида минглаб ҳуқуқбузарликларнинг олди олиниб, давлат ва жамият манфаатларига етказилган катта миқдордаги зарарлар ундирилди.
Президентимиз табригида рақамлаштириш, кибержиноятларга қарши курашиш, тергов жараёнларига замонавий технологияларни жорий этиш, очиқлик ва шаффофликни янада кучайтириш долзарб вазифа экани алоҳида таъкидланган. Прокуратура ходимлари қонун устуворлиги ва адолат тимсоли бўлиши, халқ ишончини оқлаши зарурлиги қайд этилган.
Давлатимиз раҳбари ўз қутловида прокуратура органлари ходимларига масъулиятли ва шарафли хизматида улкан муваффақиятлар тилади.
Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан прокуратура ходимларидан бир гуруҳи орден ва медаллар билан тақдирланган эди. Бугунги тадбирда Президент Администрацияси раҳбарининг ўринбосари Нодира Хакимова ушбу юксак мукофотларни топширди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг