Тошкент вилоятида қарийб 200 кило гиёҳвандлик воситалари айланмасига чек қўйилди
Тошкент вилояти божхона бошқармаси 2025 йил давомида кўрсатилган божхона хизматларини таҳлил қилди. Таҳлилга кўра, ўтган йил давомида Тошкент вилояти божхона бошқармаси томонидан 17,3 триллион сўмлик божхона тўловлари ҳисобланган ва мазкур тўловларнинг 9,3 триллион сўми давлат бюджетига ўтказилган.
Шунингдек, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида божхона тўловларидан 8 триллион сўм имтиёзлар берилди, 2,4 миллиард АҚШ долларидан ортиқ бўлган товарлар хорижий мамлакатлар бозорларига йўналтирилди.
— Божхона бошқармаси тизимидаги идораларда 2025 йил давомида 129,2 миллиард сўмлик товар-моддий бойликларнинг мамлакатга олиб кирилиши ва олиб чиқилишида қонун бузилиш ҳолатлари аниқланиб, қонун устуворлиги таъминланган, — дейди Тошкент вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Наргиза Зуҳурова.
Бундан ташқари, ўтган йил мобайнида 59 та ҳолатда жами 195,3 килограмм гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига батамом чек қўйишга эришилганини ҳам қайд этиш керак.
Тошкент вилоятида 2026 йилда ҳам божхона хизматларини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш кўзда тутилган.
Отабек ИСРОИЛОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг