Тошкентда номаълум шахс ерости йўлидан ўтаётган қизнинг телефонини олиб қўйди
Ижтимоий тармоқларда номаълум шахс қизнинг телефонини тортиб олганлиги ҳақидаги хабар тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси маълумот берди.
Унда айтилишича, 2025 йилнинг 21 декабрь куни тахминан соат 21.20 да 2004 йилда туғилган фуқаро С.Қ. Миробод тумани Амир Темур кўчасидаги ер ости йўлидан ўтаётган вақтида номаълум шахс 500 АҚШ долларига тенг бўлган телефон аппаратини куч билан тортиб олиб, воқеа жойидан қочиб яширинган.
Кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида номаълум шахснинг шахси аниқланиб, у 1999 йилда туғилган, муқаддам судланган (Жиноят кодексининг 169-моддаси («Ўғрилик») билан) фуқаро М.О. экани аниқланган ва тезкор қидирув хизмати ходимлари томонидан қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси («Босқинчилик») билан жиноят иши қўзғатилган. О.Мадумаровга нисбатан «Қамоққа олиш» эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
«Ҳурматли фуқаролар, агар Сиз ушбу шахсдан жабр кўрган бўлсангиз Тошкент шаҳар ИИББнинг 71-206-42-54 рақамига ёки 102 қисқа рақамига мурожаат қилишингизни сўраймиз», — дейилади бошқарма хабарида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг