Андижонда иккита «Labo» ҳамда «Lacetti» иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Ижтимоий тармоқларда иккита «Labo» автомашинаси ҳамда «Lacetti» билан тўқнашиб кетгани тўғрисида хабарлар кенг тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилояти ИИБ ЖХХ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати маълумот берди.
Унда айтилишича, мазкур йўл-транспорт ҳодисаси 2026 йил 2 январь куни соат 11:00 ларда, Шаҳрихон тумани «Шўрқишлок» МФЙ ҳудудидан ўтган Халқаро аҳамиятга эга А-373 «Тошкент — Ўш» автомобиль йўлининг 321 км.да содир бўлган.
Унда ҳайдовчи 1988 йилда туғилган фуқаро Р.Х. ўзининг «Labo» автомашинасида «Шаҳрихон — Андижон» йўналиши бўйлаб бошқариб келиб, йўлнинг белгиланган жойидан ортга қайрилиб олиш учун тўхтаб турган вақтида, ўзи билан бир йўналишда орқадан келаётган «Labo» автомашина ҳайдовчиси оралиқ масофа сақлай олмасдан орқа қисмига бориб урилиб, руль бошқарувини йўқотиб, қарама-қарши томонга ўтиб кетиши оқибатида, ўз йўналишида келаётган «Lacetti» автомашинаси билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида тан жароҳати олганлар аниқланмаган. Автомашиналар техник шикастланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда Асака тумани ИИБ ЙҲХГ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг