Самарқандда ишлаб чиқариш цехи қарийб 1 млрд сўмлик электр ўғирлагани аниқланди
Фото: «Ўзэнергоинспекция»
Самарқанд вилоятида 993 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда «Ўзэнергоинспекция» ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, инспекциянинг Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан назорат тадбири ўтказилган. Унда Самарқанд туманида фуқаро Т.Б.га қарашли ем ишлаб чиқариш цехида ўзбошимчалик билан тармоққа уланиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланган.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу қоидабузарлик натижасида электр таъминоти корхонасининг 993 миллион сўмлик зарар етказилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон шаҳрида 1 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқлангани ҳақида хабар берилган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг