Қорақалпоғистонда солиқ бошқармаси ходимлари пора билан ушланди
Фото: ДХХ
Қорақалпоғистон Республикаси Солиқ бошқармасининг икки нафар бош инспектори тадбиркорга нисбатан тамагирлик қилишда гумонланиб, қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ушбу мансабдор шахслар Нукус шаҳрида озиқ-овқат маҳсулотлари чакана савдоси билан шуғулланувчи МЧЖ фаолиятини текшириш давомида гўёки 213 млн сўмлик солиқ қонунчилиги бузилгани аниқланганини айтиб, ушбу суммани 34 млн сўмгача камайтириб бериш эвазига жамият раҳбаридан 2 минг доллар талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, бош инспекторлар тамагирлик йўли билан 700 доллар ва 15 млн сўм пул маблағини ўртада воситачилик қилган собиқ солиқ идораси ходими орқали олган вақтида уларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан учала шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг