Халқаро қидирувда бўлган икки шахс Грузиядан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди
Фото: ИИВ
Интерпол каналлари орқали халқаро қидирувда бўлган икки нафар айбланувчи Грузиядан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди. Бу ҳақда ИИВ Интерпол Миллий марказий бюроси хабар берди.
Маълум қилинишича, Интерпол каналларидан самарали фойдаланиш натижасида йирик миқдордаги фирибгарлик ва одам савдоси жиноятларини содир этганликда айбланиб, халқаро қидирувда бўлган шахсларнинг трансчегаравий ҳаракатлари аниқланиб, улар Грузия ҳудудида қўлга олинган.
Кейинчалик, кўп қиррали ишлар ва йўлга қўйилган икки томонлама ҳамкорлик натижасида Интерполнинг халқаро майдонларида бўлиб ўтган учрашув ва музокаралар чоғида Тошкент ва Тбилиси Миллий марказий бюролари ўртасида қидирувдаги шахсларни Ўзбекистон томонига топширишга келишиб олинган.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг қўллаб-қувватлаши ва илтимосига кўра, тергов материаллари асосида Грузия Адлия вазирлиги томонидан қидирувдаги шахсларни экстрадиция қилиш тўғрисидаги сўров қаноатлантирилган.
Ушбу шахслар кеча, 27 декабрь куни Тбилиси шаҳри аэропортида Грузиянинг ваколатли органлари томонидан Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Интерпол Миллий марказий бюроси вакилларига топширилган. Шундан сўнг улар Тошкентга олиб келиниб, Ислом Каримов номидаги халқаро аэропортда жиноий хатти-ҳаракатлар содир этганлик учун жиноий жавобгарликка тортиш учун ИИБ ходимларига топширилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг