Наманганда 30 та замонавий автобус фойдаланишга топширилди
Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги
Наманганда аҳолига қулай транспорт тизими яратиш, йўллардаги тирбандликларни камайтириш, экологик тозалик ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида яна 30 та замонавий автобус фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун, 23 декабрь куни «Турон-95 МБИ» МЧЖ томонидан олиб келинган, Хитойнинг «Zhongtong bus» компаниясида ишлаб чиқарилган ушбу автобуслар тақдимоти бўлиб ўтган. Маросимда Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов, нуронийлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари қатнашган.
Иштирокчилар янги автобусларнинг техник имкониятлари, йўловчилар, айниқса, ногиронлиги бўлган шахслар учун яратилган қулайликлар билан яқиндан танишган.
Таъкидланишича, мазкур автобуслар яқин кунлар ичида энг муҳим йўналишларда ҳаракатни бошлайди ва Наманганда жамоат транспорти хизматини янги босқичга олиб чиқиб, аҳолига янада самарали, хавфсиз ва қулай хизмат кўрсатилишини таъминлайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг