Трамп Қозоғистон президентига Оқ уй калитини совға қилди
АҚШ Президенти Дональд Трамп Қозоғистон раҳбари Қозоғистон етакчиси Қасим-Жомарт Тоқаевга Оқ уйнинг калити ва шахсий имзоси туширилган бош кийим совға қилди. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти матбуот котиби Руслан Желдибай хабар берди.
Маълум қилинишича, декабрь ойида Қозоғистоннинг АҚШдаги элчиси Мағжан Ильясов АҚШ Президентига ишонч ёрлиқларини топширган.
“Ишонч ёрлиқларини топшириш маросимидан кейинги қисқа суҳбат давомида АҚШ Президенти элчи билан шу йилнинг ноябрь ойида Овал кабинетда давлат раҳбари Қосим-Жомарт Тўқаев билан учрашув ҳақидаги таассуротларини ўртоқлашган.
Америка етакчиси Қозоғистон Президентига илиқ шахсий тилакларини етказган, унинг ҳурматини таъкидлаган ва уни “халқаро жараёнларни чуқур ва мувозанатли тушунадиган ажойиб инсон ва тажрибали давлат арбоби” деб таърифлаган.
Бундан ташқари, АҚШ Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевга бир нечта совғалар, жумладан, Оқ уйнинг рамзий калити ва унинг дастхати туширилган кепкани ҳам юборди”, деб ёзади Руслан Желдибай.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6 ноябрь куни Қозоғистон Президенти Вашингтонга ташриф буюрганди. Маълумотларга кўра, ташриф дастури доирасида Тўқаев ва Трамп ўртасида музокаралар ўтказилиб, умумий қиймати 17 миллиард доллардан ортиқ тижорат шартномалари имзоланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг