Исроил қўшинлари Ғазодаги мактабда бошпана топган олти фаластинликни ўлдирди

13:55 21 Декабрь 2025 Дунё
483 0

Исроил қўшинлари Ғазо шаҳрида кўчирилган аҳоли паноҳ топган мактабга зарба бериши оқибатида камида олти нафар фаластинлик, жумладан бир чақалоқ ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий шифохона раҳбарлари маълум қилди.

Мазкур ҳодисадан сўнг жорий йил октябрь ойида кучга кирган ўт очишни тўхтатиш келишувидан бери Исроил томонидан ўлдирилган фаластинликлар сони 401 нафарга етди.

Фаластин фуқаро мудофааси маълумотларига кўра, Исроил ҳарбийлари ўт очишни тўхтатиш чизиғи ортидан ўқ узган. Жасадларни олиб чиқиш фақат БМТ билан келишилгандан сўнг амалга оширилган, акс ҳолда қутқарувчилар ҳам ўққа тутилиши мумкин эди. 19 декабрь, жума куни Ғазо шаҳридаги шифохона олдида ўнлаб одамлар ҳалок бўлганлар хотирасига мотам тутиб, улар билан видолашиш учун тўпланган.

Фото: “Anadolu”

Гувоҳлардан бири, Нафиз ан-Нодир қон тўкилиши тўхтатилишини талаб қилиб, ҳодисани “сулҳ эмас, қонли қирғин” деб атаган. Бошқа гувоҳнинг айтишича, мактаб ҳеч қандай огоҳлантиришсиз ўққа тутилган. Ушбу ҳудуд ўт очишни тўхтатиш шартномасига кўра Исроил қўшинлари чекинган чизиқ яқинида жойлашган.

Октябрда эришилган сулҳнинг биринчи босқичи уруш ҳаракатларини тўхтатиш, Исроил қўшинларининг белгиланган чизиққа чекиниши ва Ғазога гуманитар ёрдам ҳажмини оширишни назарда тутган эди. Бироқ сулҳ тузилганига уч ой бўлганига қарамай вазият ҳали ҳам беқарор бўлиб қолмоқда. Ҳозирда воситачилар келишувни иккинчи босқичга ўтказишга ҳаракат қилмоқда.

Иккинчи босқич доимий тинчликка олиб келиши керак, аммо ҲАМАС ва Исроил ўртасида қатор жиддий масалаларда келишмовчилик сақланиб қолмоқда. Исроил ҲАМАС қурол ташлаб, ҳокимиятни фуқаровий ўтиш маъмуриятига топширишини талаб қилмоқда. АҚШ давлат котиби Марко Рубионинг таъкидлашича, халқаро барқарорлаштириш кучларининг ваколати аниқ белгилаб олинмас экан, хорижий давлатлар қўшин юборишга тайёр эмас.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер