Ўзбекистон Президенти Нара шаҳри мэри билан учрашув ўтказди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Японияга расмий ташрифи доирасида Нара шаҳри мэри Гэн Накагавани қабул қилди.
Маданий-гуманитар ҳамкорликни мустаҳкамлашга алоҳида урғу берган ҳолда ҳудудлараро алоқаларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Ўтмиши узоқ алоқаларга эга бўлган Самарқанд ва Нара шаҳарлари ўртасида биродарлик муносабатлари ўрнатилгани юқори баҳоланди. Самарқанд кўп асрлар давомида Буюк ипак йўлининг маркази, Япониянинг қадимги пойтахти Нара эса унинг шарқий дарвозаси бўлгани таъкидланди. Бу шаҳарлар цивилизациялар ўртасидаги маданий кўприклар вазифасини бажариб, халқаро савдо ва билим алмашинувини ривожлантиришда муҳим роль ўйнаган.
2027 йилда Нара миллий музейида намойиш этиладиган Ўзбекистон маданияти ва тарихига бағишланган археологик кўргазмага пухта тайёргарлик кўриш муҳимлиги таъкидланди. Ушбу лойиҳа Ўзбекистон – Япония дипломатик муносабатлари ўрнатилганининг 35 йиллиги шарафига ўтказиладиган йирик маданий тадбир бўлади.
Гэн Накагава икки мамлакат ва халқлар ўртасидаги абадий дўстлик ҳамда маданий ва тарихий яқинлик рамзи сифатида Нара шаҳридаги янги боғлардан бирига Самарқанд номини беришга қарор қилинганини эълон қилди.
Суҳбат давомида икки биродар шаҳар ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестиция алоқаларини фаол ривожлантириш ҳамда қишлоқ хўжалиги, туризм, тўқимачилик, транспорт, логистика ва шаҳарсозлик каби соҳаларда кооперация лойиҳаларини амалга ошириш зарурлиги таъкидланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг