Соғлиқни сақлашдаги муаммоларни фақат ҳисобот ва ҳужжатлар асосида баҳолаб бўлмайди — Саида Мирзиёева
Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Самарқанд вилоятининг Ургут туманига ташрифи давомида чекка қишлоқлардан биридаги «Навоий» поликлиникасида бўлди.

Таъкидланишича, мазкур поликлиника 1972 йилда қурилган бўлиб, бино ҳозирда капитал таъмирга, янги стандартлар ва тиббий хизматлар сифатини оширишга муҳтож.

Муассаса 13 мингдан ортиқ аҳоли учун бирламчи тиббий ёрдам кўрсатади. 16 та қишлоқда яшовчи аҳоли учун эса бу туғруқни қабул қиладиган энг яқин ва ягона тиббиёт маскани ҳисобланади.
«Юклама ниҳоятда катта, шароит эса изоҳ талаб қилмайди. Зах хоналарнинг кулранг ойналарига урилаётган ёмғир томчилари ҳам вазиятни акс эттиряпти. Бу ҳолат битта поликлиниканинг муаммоси эмас. Бу — бирламчи тиббий хизмат тизимида мавжуд бўлган катта муаммоларнинг акси. Олдимизда диагностика ва даволаш стандартларини такомиллаштириш, кадрлар тайёрлаш вазифалари турибди», — дейди Президент администрацияси раҳбари.

Шунингдек, Саида Мирзиёева мутахассислар билан биргаликда вилоят соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш бўйича янги мастер-режани батафсил кўриб чиқди.

«Бу жараён фақат биноларни таъмирлаш билангина чекланмайди, балки бирламчи тиббий-санитария тизимига бўлган ёндашув тубдан қайта кўриб чиқилади. Бугун кўрганларим шуни яна бир бор исботлади. Соғлиқни сақлашдаги муаммоларни фақат ҳисобот ва ҳужжатлар асосида баҳолаб бўлмайди», — деди Саида Мирзиёева.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг