Уч ҳудудда адвокатларнинг ноқонуний ҳаракатлари фош этилди
Видеодан кадр
Давлат хавфсизлик хизмати ва Прокуратура органлари ходимлари томонидан Тошкент, Самарқанд ва Гулистон шаҳарларида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида 3 нафар адвокатнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди. Бу ҳақда ДХХ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ДХХ Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, пойтахтда фаолият юритувчи адвокатлар ҳайъатининг муқаддам судланган адвокати ноқонуний тарзда 5 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланган.
Аниқланишича, у Миробод туман ИИО ФМБ Тергов бўлими юритувида бўлган Жиноят Кодексининг 131 ва 135-моддалари билан қўзғатилган жиноят иши айбланувчисидан суд тизимидаги танишлари орқали 135-моддани олиб ташлаб, унга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланишида ёрдам бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Самарқанд шаҳрида кузатилган ҳолатда, маҳаллий адвокатлик фирмаси адвокати жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судида кўрилаётган Жиноят Кодексининг 273-моддаси билан қўзғатилган жиноят иши айбланувчисига нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланишида суд идораларидаги танишлари орқали ёрдам бериш эвазига 4 минг АҚШ доллари олган вақтида қўлга олинган.
Бу каби қонунбузилиши Сирдарё вилоятида ҳам қайд этилиб, Гулистон шаҳрида фаолият юритувчи адвокатлик бюроси адвокати Оқолтин туманидаги МЧЖ раҳбаридан 450 млн сўмлик дори воситаларини олиб, пулини бермай юрган шахсларга нисбатан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралардаги танишлари орқали жиноят иши қўзғаттириб бериш эвазига 1500 АҚШ доллари олган вақтида ушланган.
Ҳозирда учала адвокатга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми «в» банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг