Андижонда фермер хўжалиги ерини сотмоқчи бўлганлар ушланди
Фото: Прокуратура департаменти
Андижон вилоятида фермер хўжалигининг ер майдонини сотмоқчи бўлган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, В.Т. ва Х.С. исмли шахслар Асака туманидаги «Ю.М.» фермер хўжалигининг «Юқори Бўз» МФЙ ҳудудидаги 0,6 гектарини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб, ушбу ер майдонини фуқаро У.К.га 25 минг долларга сотишга келишган ҳамда кадастр ҳужжатларини кейинчалик расмийлаштириб беришни ваъда қилган.
Ушбу шахслар Прокуратура департаментининг Асака тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда келишилган пулнинг 22,5 долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Билдирилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 229-моддаси (ўзбошимчалик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг