Наманганда «Энергосавдо» бўлими юрисконсульти пора билан ушланди

16:45 15 Декабрь 2025 Жамият
519 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Косонсой тумани бўлими ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар берди Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

Унда айтилишича, ўтказилган тезкор тадбирда Косонсой туман «Энергосавдо» бўлими юрисконсульти М.М. «Сойча» МФЙда яшовчи фуқаронинг хонадонида электр тармоғига ноқонуний уланганлик ҳолати бўйича тузилган далолатномага асосан ҳисобланган 28,6 миллион сўм жаримани йўқ қилиб бериши эвазига ўз хизмат хонасида 2 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер