Таниқли брендлар номи остида қалбаки гигиеник воситалар ишлаб чиқарган яширин цех фош қилинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сергели тумани бўлими ходимлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Ж.М. фуқаро С.Қ.га қўлбола усулда тайёрланган 175 дона «Persil» номли кир ювиш воситасини 7 миллион сўмга сотган вақтида қўлга олинган.
Ушбу қалбаки маҳсулотнинг манбасини аниқлаш мақсадида давом этган тадбирда фуқаро Ж.М. ва бошқалар Сергели тумани, «Чоштепа» кўчасидаги хонадонда яширин цех ташкил этиб, «Persil», «Vaylet», «Bambuk», «Lost Cherry» ва «Dove» каби таниқли брендлар номидан фойдаланган ҳолда гигиеник воситаларини ишлаб чиқараётганликлари аниқланган.
Ушбу яширин цехдан умумий баҳоси 308,6 миллион сўмлик қалбаки гигиена воситалари ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг