Академик лицей ва касбий таълим муассасалари педагоглари учун аттестация қачон ўтказилиши айтилди
Академик лицей ва касбий таълим муассасалари педагоглари учун аттестация 16 декабрь куни тест шаклида бўлиб ўтади. Бу ҳақида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги маълум қилди.
Унда айтилишича, тест синовлари «testadmin.uzedu.uz» платформаси орқали марказлашган ҳолда белгиланган 14 та ҳудуддаги биноларда реал вақт режимида (онлайн) ўтказилади.
Тест синовлари уч сменада ташкил этилади:
- 1️-смена — соат 09:00;
- 2️-смена — соат 11:30;
- 3️-смена — соат 14:00 бошланади.
Педагоглар тест синовларига паспорт ёки ID-карта ҳамда педагог рухсатномаси билан келишлари зарур. Педагог рухсатномасини «pedagog.edu.uz» платформаси орқали юклаб олиш мумкин бўлади.
Тест синовлари қуйидаги расмда келтирилган биноларда ўтказилади:

Аттестация натижаларидан норози бўлган педагоглар натижалар эълон қилинган кундан бошлаб 10 кун мобайнида соат 09:00дан 18:00гача апелляция комиссиясига ёки вазирликнинг расмий электрон почтаси — «pedapellatsiya@edu.uz» орқали мурожаат қилишлари мумкин.
Педагоглардан белгиланган вақтга қатъий риоя этиш ҳамда тест синовлари бошланишидан камида 30 дақиқа олдин етиб келишлари сўралади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг