Ҳиндистонда тунги клубда юз берган ёнғинда 25 киши ҳалок бўлди

15:05 07 Декабрь 2025 Жамият
568 0

Ҳиндистоннинг Гоа штатидаги Бага соҳилида жойлашган тунги клубда тун ярмида рўй берган ёнғин оқибатида 25 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “The Indian Express” нашри хабар берди.

Полиция маълумотига кўра, ёнғин “Birch by Romeo Lane” номли тунги клубнинг ошхона қисмида юз берган бўлиб, газ баллони портлаши асосий сабаб сифатида кўрилмоқда. Ҳодиса жойига зудлик билан ўт ўчириш машиналари жалб этилган, қутқарув ишлари якшанба тонгига қадар давом этган.

Ҳалок бўлганларнинг аксарияти клуб ходимлари бўлиб, жасадларнинг кўп қисми ошхона ҳудудидан топилган. Икки нафар марҳум эса зинапояда бўлгани аниқланган.

Гоа полиция бошлиғи Алок Кумарнинг таъкидлашича, ёнғин назоратга олинган, аммо аниқ сабаблар ҳали ўрганилмоқда. Шу билан бирга, Гоа бош вазири Прамод Саванти ҳодисани “ҳаммамиз учун оғир кун” деб атаб, ҳалок бўлганларнинг қариндошларига таъзия билдирди ва воқеа жойини кўздан кечирганини маълум қилди.

Ҳозирда полиция махсус гуруҳи ва туман идоралари ҳодиса юзасидан тергов олиб бормоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер