Ақтубеда 54 нафар ўзбекистонликни олиб кетаётган автобус ЙТҲга учради
Иллюстратив фото
Қозоғистоннинг Ақтобе вилоятида 54 нафар ўзбекистонликни олиб кетаётган автобус йўл-транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Ақтау шаҳридаги Бош консуллиги хабар берди.
Қозоғистоннинг ваколатли идоралари маълумотига кўра, ҳодиса жорий йил 30 ноябрь куни соат 21:00 да «Россия Федерацияси – Актобе – Қизилорда – Алмата» республика аҳамиятига эга автомобиль йўлида содир бўлган.
Ичида 54 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган, «Москва – Тошкент» йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган, давлат рақами «ВанҲоол» русумли йўловчи автобуси йўл-транспорт ҳодисасига учраган. Қайд этилишича, ЙТҲ оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Барча йўловчилар фавқулодда вазиятлар хизмати ва полиция ходимлари томонидан Актобе вилояти Айтекеби тумани Қорабутоқ қишлоғидаги масжидга вақтинча жойлаштирилган. Уларга озиқ-овқат ва зарур ёрдамлар кўрсатилмоқда.
«Вазият Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси ва Бош консуллиги томонидан тўлиқ назоратга олинган бўлиб, Қозоғистон томонининг масъул идоралари билан доимий алоқа ўрнатилган», дейилади хабарда.
Қўшимча қилинишича, ҳозирги вақтда фуқароларни Ўзбекистонга бошқа автобус орқали тезкор равишда қайтариш чоралари кўрилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- «Ўзгидромет» шошилинч огоҳлантириш эълон қилди
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг