Ҳафта бошида қандай об-ҳаво кузатилиши айтилди
«Ўзгидромет» 1-4 декабрь кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 1 декабрда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 7-12 даража илиқ, 2 декабрда кечаси 3 даража совуқ — 2 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ, 3 декабрда кечаси 3 даража совуқ — 2 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ, 4 декабрда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1-2 декабрда 2 даража совуқ — 3 даража илиқ, 3-4 декабрда 0-5 даража илиқ кундузи 1-3 декабрда 10-15 даража илиқ, 4 декабрда 8-13 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 1-3 декабрда ёғингарчилик кутилмайди, 4 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 1-3 декабрда кечаси 2 даража совуқ — 3 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ, 4 декабрда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 4 декабрда Қашқадарё вилоятида баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 1-3 декабрда кечаси 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 2 даража совуқ гача, кундузи 12-17 даража илиқ, 4 декабрда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1-3 декабрда 2 даража совуқ — 3 даража илиқ, 4 декабрда 0-5 даража илиқ кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 1-3 декабрда ёғингарчилик кутилмайди, 4 декабрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ — 3 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг