Нури Шаҳин: “Элдорда юлдузлик касали йўқ, Аббосни эса узоқ кутгандик“
Кеча, Туркия Суперлигаси доирасида “Башакшехир“ жамоаси сафарда “Қосимпошо“ клубини 3:1 ҳисобига мағлубиятга учратди. Мазкур ўйиндан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида Истанбул клуби устози Нури Шаҳин ўзбекистонлик футболчилар ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақида Туркиянинг “Ҳурриет“ нашри хабар берди.
“Элдор жуда яхши футболчи ва шу билан бирга камтар, ажойиб инсон. Унда юлдузлик касали йўқ. У ақлбовар қилмайдиган даражада профессионал. Яратгандан у истаган барча нарсаларга эришишини тилайман“, деган, мураббий Шомуродов ҳақида гапира туриб.
Шунингдек, Нури Шаҳин Аббосбек Файзуллаев ҳақида ҳам қуйидаги фикрларни билдириб ўтган:
“Аббос учун бу янги чақирув бўлди. Биз унинг даражасини жуда яхши биламиз ва шу сабабли ҳам у айни вақтда биз билан. Улар ўйин тақдирини ўзгартириб юборишга қодир футболчилар. Ниҳоят бугун Аббос жаримадан супер гол урди ва ғалабамизга муносиб ҳисса қўшди. Биз Аббосни жуда узоқ кутдик. У бир неча бор жароҳат олди ва секин-аста тикланди“.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг