«М-25» конида вазият барқарор ва мутахассислар назорати остида — Энергетика вазирлиги
Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда Бойсун туманидаги «М-25» конида газ шиддат билан отилиб чиқаётгани айтилган видеолар тарқалмоқда. Энергетика вазирлиги айни вақтда кондаги вазият қандай экани юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, бу ҳолат «М-25» конининг 202-сон қудуғида бир ҳафта олдин кузатилган геологик жараён, яъни, аввалдан ёқиб қўйилган оловнинг вақтинча сўниши ҳолати ҳисобланади.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу ҳолат кондаги геологик жараён натижасида юз берган ва қисқа вақтда яна ёқиб қўйилган.
«Айни пайтда Бойсундаги «М-25» конида вазият барқарор бўлиб, барча жараёнлар мутахассислар назорати остида амалга оширилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.
Таъкидланишича, ҳавога зарарли моддалар тарқалишининг олдини олиш мақсадида газ ёқиб қўйилган ва бу усул атроф-муҳит ифлосланишининг олдини олишда қабул қилинган стандарт амалиёт ҳисобланади ҳамда халқаро саноат хавфсизлиги талабларига тўлиқ жавоб беради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- «Ўзгидромет» шошилинч огоҳлантириш эълон қилди
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг