Жануби-Шарқий Осиё мамлакатларида сув тошқини қурбонлари сони 326 кишига етган
Фото: Thanh Hue/Getty Images
Сўнгги ҳафта давомида Индонезия, Таиланд, Вьетнам, Малайзия ва Шри-Ланкада содир бўлган сув тошқинлари ва кўчкилар камида 326 кишининг ҳаётига зомин бўлди.
Бу ҳақда Буюк Британия оммавий ахборот воситалари хабар берди. Аввалроқ 141 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.
Хусусан, Индонезиянинг Суматра оролидаги сув тошқинларида камида 90 киши ҳалок бўлган. Расмийлар оролнинг шимолида тахминан 6500 кишини ва жанубда 12000 кишини эвакуация қилишди. Ушбу ҳудудда 5000 дан ортиқ уй ва бошқа бинолар сув остида қолди. Сўнгги тўрт кун ичида оролда ёққан ёмғир миқдори 800 мм.га етган.
Шри-Ланкадаги сув тошқинларида камида 65 киши ҳалок бўлди, яна 21 киши бедарак йўқолди. Яқин соатларда оролда об-ҳаво шароити ёмонлашиши прогноз қилинмоқда.
«Associated Press» агентлигининг хабар беришича, Таиландда қурбонлар сони 80 дан ошди.
Малайзияда сув тошқинлари икки кишининг ҳаётига зомин бўлди ва қутқарувчилар 34 000 нафардан ортиқ одамни эвакуация қилишди.
Вьетнамнинг марказий қисмида, аввал хабар қилинганидек, бир ҳафтадан кўпроқ давом этган сув тошқини ва кўчкилар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 98 га етди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг