Андижонда ҳакамлик суди судьяси пора билан ушланди
Иллюстратив фото
Андижонда ҳакамлик суди судьяси 2 нафар фуқарони Жанубий Кореяга мавсумий ишчи сифатида юборишни ваъда қилиб, улардан 15 минг доллар талаб қилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳакамлик суди судьяси ўзининг юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Андижон вилоятида яшовчи 2 нафар фуқарони Жанубий Кореяга мавсумий ишчи сифатида юборишга келишиб, эвазига 15 минг доллар талаб қилган. Шунингдек, у ишни тезроқ битириб бериш учун олдиндан 4,1 минг долларни «аванс» тариқасида олган.
Бироқ берган ваъдасини устидан чиқа олмагач, муқаддам олган пул маблағидан бир қисмини қайтариб берган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «а» банди ва 28,211-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- «Ўзгидромет» шошилинч огоҳлантириш эълон қилди
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг