Сержио Гор АҚШ-Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгашига раҳбарлик қилади
Америка Қўшма Штатлари Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили, элчи Сержио Гор янги ташкил этилган АҚШ-Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгашининг ҳамраиси сифатида иш бошлайди. Бу ҳақда АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси хабар берди.
Қайд этилишича, бу Марказий Осиёда «Америка биринчи» иқтисодий дастурини илгари суриш ҳамда америкалик ишчилар, инноваторлар ва бизнес учун янги имкониятлар яратиш йўлидаги муҳим қадам ҳисобланади. Сержио Гор Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева билан биргаликда ушбу кенгашда АҚШ иштирокини бошқариб боради.
«Унинг фаолияти Президент Трампнинг Американинг иқтисодий етакчилигини мустаҳкамлаш, АҚШ компаниялари учун имкониятларни кенгайтириш ва хориждаги ҳамкорлик Америка халқига ҳақиқий фойда келтиришини таъминлашга бўлган интилишини акс эттиради.
Кенгаш АҚШ ва Ўзбекистоннинг инвестиция ва экспорт имкониятларини кенгайтириш, АҚШ технологиялари ва истеъдодлари учун юқори ривожланаётган соҳаларни, айниқса IT ва рақамли инновацияларни йўлга қўйиш ва АҚШ экспортчилари учун тенг рақобат муҳитини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратади», дейилади хабарда.
Таъкидланишича, Президент Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 4-6 ноябрь кунлари бўлиб ўтган «C5+1» саммити доирасида Вашингтонга ташрифи АҚШ-Ўзбекистон ўзаро муносабатларида кучли динамикани намойиш этди. Янги ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши ушбу муваффақиятни мустаҳкамлаган ҳолда, стратегик иқтисодий ҳамкорлик орқали Американинг янада кучли, хавфсиз ва фаровон ўсишини таъминлашга ёрдам беради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- «Ўзгидромет» шошилинч огоҳлантириш эълон қилди
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг