Ўзбекистонга асосан қайси маҳсулотлар импорт қилинаётгани айтилди
2025 йил январь-сентябрь ойларида Ўзбекистоннинг импорт ҳажми 33,1 млрд АҚШ долларига етган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
Билдирилишича. импорт таркибида энг катта улуш машиналар ва транспорт асбоб-ускуналари, саноат товарлари ҳамда кимёвий воситалар ва шунга ўхшаш маҳсулотлар ҳисобига тўғри келади.
Ўзбекистон импорт қилаётган маҳсулотлар таркиби қуйидагича тақсимланган:
- Машиналар ва транспорт асбоб-ускуналари — 11,2 млрд доллар (33,9 фоиз);
- Саноат товарлари — 5,3 млрд доллар (15,9 фоиз);
- Кимёвий воситалар ва шунга ўхшаш маҳсулотлар — 4,1 млрд доллар (12,3 фоиз);
- Хизматлар — 3,6 млрд доллар (11 фоиз);
- Озиқ-овқат маҳсулотлари ва тирик ҳайвонлар — 3,1 млрд доллар (9,3 фоиз);
- Минерал ёқилғи, мойлаш материаллари ва шунга ўхшаш — 2,6 млрд доллар (7,9 фоиз);
- Турли хил тайёр буюмлар — 1,2 млрд доллар (3,7 фоиз);
- Ноозиқ-овқат хомашё (ёқилғидан ташқари) — 1,1 млрд доллар (3,3 фоиз);
- Ҳайвон ва ўсимликлар мойлари (ёғлари), ёғлар ва мумлар — 387,5 млн доллар (1,2 фоиз);
- Ичимликлар ва тамаки — 251 млн доллар (0,8 фоиз);
- Бошқа товарлар — 229,7 млн доллар (0,7 фоиз).
Қўмита маълумотларига кўра, ушбу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 15,6 фоизга ўсган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- «Ўзгидромет» шошилинч огоҳлантириш эълон қилди
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг