Тошкентда наркосавдогар оила 8 кг гиёҳвандлик воситаси билан ушланди
Видеодан кадр
Тошкент шаҳрида наркотик моддалар савдоси билан шуғулланган оила аъзолари 8 килограмм гиёҳвандлик воситаси билан қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ДХХнинг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳамда Божхона бошқармаси билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Унда Тожикистондан гиёҳвандлик воситаларини контрабанда қилиб, пойтахтда сотиш билан шуғулланиб келган оила аъзолари қўлга олинган.
Хусусан, Тошкент вилоятида «Оҳангарон – Пискент» йўналишида ҳаракатланаётган, олдиндан кузатувга олинган «Equinox» русумли автотранспорт воситаси текшириш мақсадида тўхтатилган.
Натижада, автомашинада бўлган Тошкент шаҳрида яшовчи, 1976 йилда туғилган аёл ва унинг 1999 йилда туғилган ўғли – тожикистонлик танишлари томонидан контрабанда йўли билан Тошкент вилояти ҳудудига ўтказилиб, хуфия жойда қолдирилган гиёҳвандлик воситасини олиб кетиш учун кетаётгани маълум бўлган.
Сўнгра уларнинг уяли алоқа воситалари текширилганида, тожикистонлик шахс томонидан Telegram орқали наркотик модданинг геолокацияси ва фотосуратлари юборилганлиги аниқланиб, тезкор тадбир давом эттирилди ҳамда Пискент тумани ҳудудидаги йўл четига яшириб кетилган 4 кг 985 гр «гашиш» моддаси ашёвий далил сифатида олинган.
Шунингдек, уларнинг Олмазор туманидаги яшаш хонадонидан ҳам 1 кг 124 гр «опий» ва 1 кг 976 гр «гашиш» моддалари топилган.
Бундан ташқари, аёлнинг – 1996 йилда туғилган, муқаддам судланган ўғли ҳам процессуал тартибда ушланган.
Ҳозирда уларга нисбатан Жиноят кодексининг 28,246-моддаси 2-қисми ва 25,273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- «Ўзгидромет» шошилинч огоҳлантириш эълон қилди
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг