Олимлар мия қон томирларини икки баробар аниқ кўриш имконини ишлаб чиқди
Иллюстратив фото
Саратов давлат университети олимлари мия қон томирлари тасвирини деярли икки баравар яхшилайдиган янги усулни таклиф этди. Бу технология инсультдан кейинги тикланиш жараёнини кузатиш ва бошқа неврологик касалликларнинг динамикасини аниқ баҳолашга ёрдам беради. Тадқиқот натижалари Journal of Innovative Optical Health Sciences журналида чоп этилди.
Мутахассисларнинг айтишича, бугунги МРТ, КТ ёки УЗИ каби методлар фойдали маълумот беради, лекин миядаги майда қон томирларини узоқ муддатли ва юқори аниқликда кузатиш учун ҳамиша ҳам мос келавермайди. Череп суяги лазер нурини тарқатиб юборгани сабабли тасвир бурмаланган ҳолда чиқади ва микроциркуляцияни кўриш қийинлашади.
СДУ ва бир қатор Россия ҳамда Британия муассасалари олимлари биргаликда такомиллаштирилган оптик усул орқали томирлар контрастида тахминан 100 фоиз ўсишга эришди. Яъни аввал суяк фонида йўқолиб кетадиган қон томирлари ҳам энди равшан кўрина бошлади.
Олимлар муаммони ҳал қилиш учун икки ёндашувни таклиф қилмоқда: биринчиси — черепни вақтинча "шаффофлаштириш". Бунинг учун улар озиқ-овқат маҳсулотларида ишлатиладиган сариқ бўёқ — Е102 тартразин моддасидан фойдаланишни таклиф этди. Иккинчиси — рақамли қайта ишлаш алгоритмлари ёрдамида суяк таъсирини тасвирдан "айириб" ташлаш ва фақат қон оқими сигналини аниқлаш.
Тадқиқотчиларга кўра, ҳар иккала усул бирлаштирилганида томирлар анча равшан кўринади, мия қон айланиши ҳақидаги маълумотлар эса аниқлашади. Бу инсультдан кейинги даволаш қай даражада самара бераётганини кузатишда, қайси соҳалар кўпроқ шикастланганини аниқлашда муҳим аҳамиятга эга.
Мутахассислар келгусида ушбу методни терини ўрганишда ҳам қўллашни режалаштирган. Уларга кўра, бундай тадқиқот диабетни ёки айрим онкологик жараёнларни эрта аниқлаш имконини бериш мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- «Ўзгидромет» шошилинч огоҳлантириш эълон қилди
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг