«Ўзгидромет» иш ҳафтасида об-ҳаво қандай бўлишини маълум қилди
Фото: Муҳсин Умурзоқов / «Халқ сўзи»
Ўзбекистонда иш ҳафтасининг ўрталарига келиб ҳарорат сезиларли бўлмаган даражада пасаяди ва республика ҳудудининг асосий қисмида 15-18 даража илиқ атрофида бўлади, деб хабар бермоқда «Ўзгидромет».
Агентликка кўра, душанба ва сешанба кунлари ҳарорат кундузи 19-22 даража илиқ атрофида бўлади. Чоршанбадан эса ҳарорат асосан кечалари 3-8 даража илиқ бўлади.
Ушбу кунларда ёғингарчилик кутилмайди. Фақат 19-20 ноябрда республиканинг тоғли ҳудудларида айрим жойларда ёмғир, баланд тоғли ҳудудларда қор ёғиши мумкин. Шарқдан бироз майин шамол эсиб туради.
Тошкент шаҳрида эса ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати 17−18 ноябрда кундузги вақтларда 19-21 даража илиққача кўтарилади, 19−21 ноябрда кундузи ҳарорат 16-18 даража илиқ атрофида бўлади. Ҳарорат асосан кечалари 6-8 даража илиқ бўлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг