Талаба бўлганлар сони беш йилда 2,2 баробарга ошди
Ўзбекистонда 2024/2025 ўқув йилида олий таълим ташкилотларига 381,7 минг нафар талаба ўқишга қабул қилинган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
ОТМга қабул қилинганларнинг 196,7 минг нафарини қиз болалар, 185 минг нафарини ўғил болалар ташкил этган.
Талабаларнинг ҳудудлар кесимидаги тақсимоти қуйидагича:
- Қорақалпоғистон Республикаси – 18,6 минг;
- Андижон вилояти – 12,5 минг;
- Бухоро вилояти – 31,5 минг;
- Жиззах вилояти – 6,3 минг;
- Қашқадарё вилояти – 28,8 минг;
- Навоий вилояти – 9,2 минг;
- Наманган вилояти – 16,1 минг;
- Самарқанд вилояти – 21,2 минг;
- Сурхондарё вилояти – 16,8 минг;
- Сирдарё вилояти – 5,3 минг;
- Тошкент вилояти – 22,7 минг;
- Фарғона вилояти – 20,7 минг;
- Хоразм вилояти – 16,8 минг;
- Тошкент шаҳри – 155,2 минг.
Қўмита маълумотларига кўра, ушбу кўрсаткич 2020/2021 ўқув йилига нисбатан 2,2 баробарга ошган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- «Ўзгидромет» шошилинч огоҳлантириш эълон қилди
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг