Ўндан ортиқ фуқароларни киберфирибгарлик тузоғига туширган Ўзбекистон фуқароси Туркияда қўлга олинди
Киберфирибгарлик жиноятларини содир этган фуқаро Туркияда қўлга олиниб, Ўзбекистонга депортация қилинди. Бу ҳақида Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди.
Маълум қилинишича, Туркия ва Ўзбекистон Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида комплекс тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилган. Натижада илгари бир қатор киберфирибгарлик жиноятларини содир этиб, 10 нафардан ортиқ фуқароларнинг маблағларини ўзлаштириб кетганликда айбланиб қидирувда бўлган 2005 йилда туғилган фуқаро З.У. қўлга олиниб, Ўзбекистонга депортация қилинган.
Бош консулхона ушбу шахснинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари оқибатида жабрланган фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига ёки унинг ҳудудий бўлинмаларига, шунингдек Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига мурожаат қилишларини сўраган.
«Жиноий жавобгарликдан қочиб хорижий давлатларда, жумладан Туркияда яширинган ҳар бир шахсга нисбатан жиноий таъқиб изчил давом эттирилади ва «жиноят учун жавобгарлик» тамойили қатъий таъминланади», — дейилади хабарда.
Шунингдек, сўнгги вақтларда турли фирибгарлик ҳолатлари юзасидан Бош консулхонага келиб тушаётган мурожаатлар сони ортаётганини инобатга олиб, фуқаролардан фирибгарларнинг тузоғига тушиб қолишдан огоҳ бўлишлари сўралган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг