Дам олиш кунлари ҳарорат нисбатан илиқ бўлади
Фото: Муҳсин Умурзоқов / «Халқ сўзи»
«Ўзгидромет» агентлиги 8-9 ноябрь, дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво прогнозларини эълон қилди.
Унга кўра, кейинги кунларда Ўзбекистон ҳудудидан совуқ ҳаво массалари чекинишда давом этади ва ҳаво ҳарорати аста секин кўтарила бошлайди.
7 ноябрда кундузи ҳаво 10-12 даража илиққача, якшанба куни эса 14-17 даражагача, жанубда 18-20 даражагача исийди. Кечалари ҳам ҳаво ҳарорати кўтарилади, ҳудуднинг катта қисмида ҳарорат илиқ бўлади. Кучсиз совуқ кечаси ва эрталаб асосан фақат Республиканинг шимолида ва чўл ҳудудларида сақланиб туради.
Тошкент шаҳрида дам олиш кунлари ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 7 ноябрда 10-12 даража илиқ бўлади, 8-9 ноябрда 14-16 даража илиққача кўтарилади. Кечалари эса 1-3 даража илиқ бўлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг