Икки ҳудудда тадбиркорлар томонидан 2,4 миллиард сўмлик «свет» ўғирланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зангиота тумани бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Унда айтилишича, ўтказилган терговга қадар текширув давомида «Б.Х.» МЧЖ раҳбари фуқаро Х.Р. савдо дўконида тижорат мақсадида электр тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри уланиб, 1,4 миллиард сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги фош бўлган.
Шу каби яна бир ҳолат, Департаментнинг Янгийўл тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда ҳам аниқланган.
Унга кўра, фуқаро Ш.Т. Зангиота тумани, «Кенг-кичик» МФЙ ҳудудидаги савдо дўкони ва умумий овқатланиш шохобчасида умумий фойдаланишдаги газ ва электр тармоқларига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри уланиб, 1 миллиард сўмлик энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланганлиги маълум бўлган.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- «Ўзгидромет» шошилинч огоҳлантириш эълон қилди
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг