Чилонзордаги чинорларни қасддан йўқ қилишмоқдами?
 
                Ижтимоий тармоқларда «Чилонзор 26, 6-уй орқасида чинорларни қасддан йўқ қилишмоқда» мазмунидаги хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Экология бошқармаси муносабат билдирди
Унда айтилишича, ушбу хабарларда келтирилган ҳолат Тошкент шаҳар Учтепа тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, Тошкент шаҳар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасининг туман инспектори томонидан жойига чиқиб ўрганиш ишлари олиб борилган.
Ўрганиш жараёнида дарахтларга шикаст етказилгани аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарликни содир этган фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 79-моддасига мувофиқ маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Шунингдек, Тошкент шаҳар Экология бошқармаси фуқаролардан атроф-муҳитга бефарқ бўлмасликни, дарахт ва яшил ҳудудларни асрашда фаоллик кўрсатишни сўраган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
 
                 
        
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг