Тошкентда чиқиндиларни тўплаш учун махсус штаб ташкил этилди

12:31 22 Октябр 2025 Жамият
226 0

Иллюстратив фото

Тошкент шаҳрида «Тоза ҳудуд» ва «Тоза пойтахт» лойиҳалари доирасида махсус штаб иш бошлади, деб хабар бермоқда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати.

Қайд этилишича, шаҳарнинг ҳар бир туманида кузги хазонрезгилик мавсуми давомида чиқиндиларни ўз вақтида тўплаш ва олиб чиқиб кетиш ишларини самарали ташкил этиш мақсадида махсус штаб фаолият бошлади.

Таъкидланишича, штабнинг асосий вазифаси — шаҳарда қулай, озода ва соғлом муҳитни таъминлашдир.

Штаб таркибига:

• Тошкент шаҳар ҳокимлиги,

• Бош прокуратура,

• Экология вазирлиги,

• Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,

• Ички ишлар вазирлиги,

• Миллий гвардия ва бошқа ҳамкор ташкилотлар ходимлари жалб этилган.

«Агар сиз яшайдиган ҳудудда чиқиндилар тўпланиб қолган бўлса, Халқ назорати порталининг «Тоза шаҳар» ва «Тоза ҳудуд» бўлимларида мурожаат қолдиринг. Ҳар бир мурожаат юзасидан тегишли чоралар кўрилади», дея ҳудуд аҳолисига мурожаат қилган ҳокимлик.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Чиқиндиларни бошқариш агентлигининг вазифалари белгиланганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?