Угандада автобуслар иштирокидаги ЙТҲда 60 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Уганданинг марказий қисмида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида камида 63 киши ҳалок бўлди, яна бир неча киши жароҳат олди. Бу ҳақда ТАСС маҳаллий полиция маълумотларига таяниб хабар берди.
Полиция хабарига кўра, ҳодиса 22 октябрь куни маҳаллий вақт билан соат 00:15 да Киталеба аҳоли пункти яқинида содир бўлган.
Автобуслардан бири ҳайдовчиси юк машинасини қувиб ўтишга уринган пайтда, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган бошқа автобус ҳам худди шундай манёврни бажараётган эди. Натижада икки автобус юзма-юз тўқнашиб кетган.
Улардан бири аварияни олдини олишга уринган, бироқ унинг ҳаракати занжирли аварияга сабаб бўлган. Оқибатда бошқа автомобиллар ҳам бошқарувни йўқотиб, бир неча марта ағдарилиб кетган, дейилади хабарда.
Ҳодиса жойига етиб келган полиция ходимлари жароҳатланганларни шифохонага етказган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Туркий халқларнинг маънавий яловбардори
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Россия Осиё грандни мағлуб этди
- Саида Мирзиёева Брюсселда Европа Иттифоқи комиссари билан учрашди
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг