Ўзбекистон терма жамоаси Дубайдаги халқаро мусобақада иштирок этади

11:45 22 Октябр 2025 Спорт
199 0

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ноябрь ойидаги FIFA кунлари доирасида Дубайда бўлиб ўтадиган халқаро турнирда иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциациясининг расмий саҳифасида маълумот берилди.

Унга кўра, ноябрь ойида Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида халқаро турнир ташкил этилади. Ушбу мусобақада Ўзбекистондан ташқари Эрон, Миср ва Кабо-Верде терма жамоалари иштирок этади.

Қуръа натижасига кўра, Фабио Каннаваро шогирдлари биринчи ўйинни 14 ноябрь санасида Миср терма жамоасига қарши ўтказади.

Ушбу ўйинда ғалаба қозонган жамоа 18 ноябрь куни турнирнинг финалида Эрон ва Кабо-Верде жуфтлиги ғолибига қарши ўйнайди. Мағлуб бўлган жамоа эса 17 ноябрь куни мос равишда турнирнинг 3-ўрини учун беллашувда иштирок этади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?