Бундан буён вазирлик ва идоралар маълумотларни ўз серверларида сақлашига йўл қўйилмайди — Шавкат Мирзиёев
Сўнгги йилларда барча вазирлик ва идораларда иш жараёнлари ва маълумотларни рақамлаштириш бўйича анча иш қилинди.
Рақамли ҳукумат платформаси орқали давлат органлари ўртасида инсон омилисиз маълумотларнинг алмашинуви йўлга қўйилди.
Стартапларга ўзининг дастурий маҳсулотини Рақамли ҳукумат платформасига интеграция қилиб, ундаги маълумотлардан фойдаланишга рухсат берилди.
Лекин сунъий интеллектни жадал ривожлантириш учун буларнинг ўзи етарли эмаслиги кўрсатиб ўтилди.
Вазирлик ва идоралардаги маълумотлар ҳар хил серверларда тарқоқ сақланаётгани, уларнинг форматлари турлича бўлгани учун ҳам ишлар суст кетяпти.
Шу боис, йил якунига қадар вазирлик ва идоралардаги 55 та, келаси йил қолган барча маълумотлар базаларини Электрон ҳукумат ягона дата-марказига ўтказиш топширилди. Бундан буён вазирлик ва идоралар маълумотларни ўз серверларида сақлашига йўл қўйилмайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Туркий халқларнинг маънавий яловбардори
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Россия Осиё грандни мағлуб этди
- Саида Мирзиёева Брюсселда Европа Иттифоқи комиссари билан учрашди
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг