Президент сунъий интеллектга талаб ортиб бораётган ҳозирги даврда рақобатдош бўлиш учун 3 та энг асосий масалага эътибор қаратди
Президентимиз дунёда сунъий интеллектга талаб ортиб бораётган ҳозирги даврда рақобатдош бўлиш учун 3 та энг асосий масала – инфратузилма, очиқ маълумотлар ва кадрлар тайёрлашга эътиборни кучайтириш зарурлигини қайд этди.
Саккиз йилда 300 минг километр оптик толали алоқа линиялари қурилди, аҳоли пунктларининг 99 фоизи мобил алоқа билан қамраб олинди. Катта ҳажмдаги маълумотларни қайта ишлаш ва сақлаш учун 7 та дата-марказ ишга туширилди.
Кейинги йил соғлиқни сақлаш, энергетика, банк-молия, божхона-солиқ, транспорт, тоғ-кон ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида сунъий интеллект бўйича 100 та лойиҳа режалаштирилган.
Буларни амалга ошириш учун шунга мос қувватлар, замонавий супер-компьютерлар керак. Лекин ҳозирги мавжуд қувватлар фақат кичик лойиҳаларни ишга тушириш учун етади.
Оқибатда тадбиркорлар ўз лойиҳаси учун чет элдаги инфратузилмадан фойдаланиб, бунга миллионлаб доллар сарфлаяпти.
Шу боис, жорий йил 16 та супер-компьютер сотиб олиш учун 50 миллион доллар ажратилди. Кейинги йил бу маблағ 2 карра оширилиши эълон қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Туркий халқларнинг маънавий яловбардори
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Россия Осиё грандни мағлуб этди
- Камбағал оилалар фарзандларининг тўгарак харажатларининг 80 фоизгача қисми давлат бюджети ҳисобидан қопланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг