Ўзбекистонликлар 8 ойда олма экспортидан 11,6 миллион АҚШ доллари ишлаб олди
2025 йилнинг январь–август ойларида Ўзбекистон 10 та хорижий давлатга қиймати 11,6 млн АҚШ долларига тенг бўлган 22,6 минг тонна олма экспорт қилган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
Унда айтилишича, шу йилнинг январь–август ойларида Ўзбекистон олма етказиб берган давлатлар рўйхатида 10 минг 721 тонна кўрсаткич билан Россия етакчилик қилмоқда. Ундан кейинги ўринда Қозоғистон 10 минг 98 тонна кўрсаткич билан иккинчи, Қирғиз Республикаси эса 1 минг 275 тонна билан учинчи поғонада қайд этилган.
8 ойда Ўзбекистон олма етказиб берган давлатлар қуйидагича тақсимланган:
- Россия – 10 минг 721 тонна;
- Қозоғистон – 10 минг 98 тонна;
- Қирғиз Республикаси – 1 минг 275 тонна;
- Туркманистон – 167,4 тонна;
- Ироқ – 164,3 тонна;
- Бошқа давлатлар – 192,2 тонна.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Туркий халқларнинг маънавий яловбардори
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Россия Осиё грандни мағлуб этди
- Саида Мирзиёева Брюсселда Европа Иттифоқи комиссари билан учрашди
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг