Ўзбекистонда cув соҳаси рақамлаштирилади

17:11 20 Октябр 2025 Ҳужжатлар
464 0

«Сув соҳасини рақамлаштириш жараёнини янада жадаллаштириш ва барқарор ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Фармони (ПФ–183-сон, 13.10.2025 й.) қабул қилинди. Бу ҳақида «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-канали хабар берди.

Фармоннинг асосий мақсадлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

  • республикада фойдаланилаётган сув ресурслари ҳисобининг тўлиқ юритилишини йўлга қўйиш, 400 дан ортиқ маълумотларни рақамлаштириш;
  • 600 мингдан ортиқ сув истеъмолчилари, 4,3 миллион гектар суғориладиган ер майдонлари ҳамда суғориш учун фойдаланилган сув ресурслари тўғрисидаги маълумотларни электрон тарзда шакллантириш;
  • сув ҳисоби юритилиши жараёнида инсон омилини камайтириш, сувдан фойдаланувчилар ва иқтисодиёт тармоқларида сув ресурсларидан фойдаланиш бўйича маълумотлар базасини яратиш;
  • сув соҳасини барқарор ривожлантириш, инновацион ва илғор технологияларни кенг жорий этиш.

Шунингдек, сув хўжалиги соҳасида рақамлаштириш жараёнини янада жадаллаштириш мақсадида Сув хўжалиги вазирлигининг тузилмасида Марказий диспетчерлик ва сув баланси хизмати негизида давлат муассасаси шаклида Сув хўжалигини рақамлаштириш ва мониторинг маркази ташкил этилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?