Россиянинг «Авангард» ҳарбий-кимё заводида портлаш содир бўлди

Россиянинг Бошқирдистон республикасига қарашли Стерлитамак шаҳрида жойлашган «Авангард» ҳарбий-кимё заводида портлаш содир бўлди. Бу ҳақида «Bild» нашри хабар берди.
Унда айтилишича, кеча, 17 октябрь куни тунда Россиянинг Стерлитамак шаҳридаги «Авангард» ҳарбий-кимё заводида кучли портлаш содир бўлган. Мазкур фожиа оқибатида уч нафар аёл ҳалок бўлган.
Сўнгги маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида яна 8 нафар киши турли даражадаги тан жароҳатлари олиб, шифохоналарга жойлаштирилган.
«Портлаш дрон ҳужуми оқибатида содир бўлганми ёки йўқ, турли тахминлар бор. Ҳозирда суд-тиббиёт экспертлари портлаш сабабларини ўрганишмоқда. Завод анча эски, лекин у муҳим миллий вазифани бажаради», дейди — Бошқирдистон республикаси раҳбари Радий Хабиров ўзининг Telegramʼдаги расмий саҳифасида.
Маълумот учун, завод Россия Мудофаа саноати тизимига киради ва асосан ҳарбий кимё технологиялари, портловчи моддаларга оид компонентлар ва техник материаллар ишлаб чиқариш билан шуғулланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Туркий халқларнинг маънавий яловбардори
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Россия Осиё грандни мағлуб этди
- Камбағал оилалар фарзандларининг тўгарак харажатларининг 80 фоизгача қисми давлат бюджети ҳисобидан қопланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг