Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Брюсселда «Global Gateway» форумида иштирок этди

16:34 10 Октябр 2025 Сиёсат
351 0

Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева кеча, 9 октябрь куни Брюсселда «Global Gateway» форумида иштирок этиб, тадбир доирасида Европа комиссияси Президенти Урсула фон дер Ляйен билан учрашди.

«Фон дер Ляйен хоним билан мулоқотдан мамнун бўлдим, Ўзбекистон-Европа ҳамкорлиги янада мустаҳкамланиб боришига ишончим комил», — дейди Саида Мирзиёева.

Шунингдек, Саида Мирзиёева Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик бўйича Олий вакили, Еврокомиссия вице-президенти Кая Каллас билан учрашув ўтказди.

Мулоқот давомида ҳам глобал, ҳам минтақавий аҳамиятга молик масалаларга тўхталиб, Марказий Осиёга алоҳида эътибор қаратилди. Мураккаб геосиёсий вазиятга қарамай, минтақаларимиз ўртасидаги ҳамкорлик ривожланиб бораётгани таъкидланди.

«Очиқ ва мазмунли суҳбат учун Каллас хонимга миннатдорлик билдираман. Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ўзаро манфаатли шерикликни мустаҳкамлайдиган навбатдаги қадамларни интиқлик билан кутиб қоламан», — дейди Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?