Камбағал оилалар фарзандларининг тўгарак харажатларининг 80 фоизгача қисми давлат бюджети ҳисобидан қопланади

Камбағал оилаларнинг умумий ўрта таълим муассасаларида таълим олаётган фарзандларининг тўгарак харажатларининг 80 фоизгача қисми давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади. Бу ҳақида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар берди.
Унда айтилишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 14 июндаги 365-сонли «Давлат умумий ўрта таълим ташкилотларида айрим тоифадаги ўқувчиларни мактабдан ташқари таълимга жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, камбағал оилаларнинг умумий ўрта таълим муассасаларида таълим олаётган фарзандларининг тўгарак харажатларининг 80 фоизгача қисми давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.
7–11 ёшдаги ўқувчилар учун:
- Дарсдан кейинги қўшимча таълим (узайтирилган кун гуруҳлари) ташкил этилади;
- Тўгарак хизматлари фақат давлат умумий ўрта таълим муассасаларида таклиф этилади;
- Ойлик тўлов миқдори — базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваригача.
12–18 ёшдаги ўқувчилар учун:
- Математика, физика, кимё, биология, география, тарих, давлат ва ҳуқуқ асослари, она тили ва адабиёти, ўзбек, рус тиллари ва адабиёти бўйича тўгараклар ташкил этилади;
- Ойлик тўлов миқдори — базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 бараваригача.
15–18 ёшдаги ўқувчилар учун:
- Хорижий тиллар (инглиз, немис, француз) бўйича тўгараклар;
- Ойлик тўлов миқдори — базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 бараваригача.
- Ахборот технологиялари ва касб-ҳунар йўналишидаги тўгараклар;
- Ойлик тўлов миқдори — базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 бараваригача.
Шунингдек, ўқувчи, унинг ота-онаси (ёки қонуний вакили) ҳамда тўгарак хизматини кўрсатувчи ташкилот ўртасидаги шартнома Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали тузилади. Тўгараклар 9 ойдан кўп бўлмаган муддатда амалга оширилади. Ҳар бир ўқувчи бир вақтнинг ўзида кўпи билан икки тўгаракни танлаши мумкин бўлади. Тўловлар ва давомат ҳақидаги маълумотлар «kelajak.uzedu.uz» электрон платформасида автоматик тарзда ҳисоблаб борилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг