Ғазога ёрдам олиб бораётган фаоллар депортация қилинмоқда

Экологик фаол Грета Тунберг Исроилдан чиқариб юборилади. Исроил ОАВлари хабар қилишича, Тунберг 7 октябрь, сешанба куни Грецияга депортация қилинади. Қарор 1 октябрь куни Исроил ҳарбийлари томонидан унинг ҳибсга олинишидан сўнг қабул қилинган. Тунберг Ғазо соҳилидан бир неча юз километр узоқликда гумон сифатида тўхтатилган эди.
Маълумотларга кўра, Грета Тунберг ва бошқа фаоллар Ғазо секторига гуманитар ёрдам олиб бораётган бўлган. Исроил ҳарбийлари бу ҳаракатни «сиёсий акция» сифатида баҳолаб, уларни ҳибсга олган. Исроил нашрларига кўра, фаоллар операцияни молиялаштираётган шахсларни яшириш мақсадида телефонларини сувга ташлаб юборган.
Тунберг кейинчалик ҳибсдаги шароитлардан норозилик билдириб, сув ва озиқ-овқат етишмаслигини, ҳашаротлар ва қаттиқ ўриндиқлардан шикоят қилганини айтди. Исроил томони эса бу айбловларни рад этди.
ОАВ маълумотларига кўра, Тунберг ва бошқа фаолларни депортация қилиш харажатини Греция ҳукумати қоплайди. Афина «Ғазо флотилияси»да иштирок этган яна 27 нафар грециялик фуқарони ҳам олиб чиқиш учун маблағ ажратган. Исроил томони бу ҳаракатни «ташвиқот ва провокация» деб баҳоламоқда ва Ғазо аҳолисига гуманитар ёрдамни фақат келишилган халқаро каналлар орқали етказиб бериш мумкинлигини таъкидламоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг