Япониянинг ҳукмрон партияси етакчиси этиб Санаэ Такаити сайланди

08:52 05 Октябр 2025 Дунё
293 0

Япония Либерал-демократик партияси янги раисни сайлади. Биринчи марта бу лавозимни аёл — консерватив қарашлари билан танилган 64 ёшли Санаэ Такаити эгаллади. Энди парламент уни бош вазир лавозимига тасдиқлаши керак.

Янги бош вазир тасдиқланадиган парламент йиғилиши октябрь ойи ўрталарига режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Сигеру Исиба Япония ҳукмрон коалициясини парламент юқори палатасидаги кўпчилик ўринларидан маҳрум этган сайловлардаги мағлубиятдан сўнг ҳукумат раҳбари лавозимини тарк этишга қарор қилган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?