Истанбулда бир гуруҳ Ўзбекистон фуқаролари қўлга олинди

13:13 03 Октябр 2025 Жамият
248 0

Ижтимоий тармоқларда Истанбул шаҳрида бир гуруҳ Ўзбекистон фуқаролари қўлга олингани тўғрисида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси муносабат билдирди.

Хабарда айтилишича, жорий йилнинг 29 сентябрь куни Истанбулда 6 нафар шахс маҳаллий полиция томонидан қўлга олиниб, 30 сентябрь куни Малтепе ёпиқ турдаги жазони ижро этиш муассасасига жойлаштирилган.

Маълум бўлишича, ушбу шахслар гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланмаси билан боғлиқ жиноятни содир этишда гумон қилинмоқда.

«Тинтув тадбирлари давомида олинган ашёвий далиллар экспертизага юборилган. Ҳозирда тергов жараёни давом этмоқда», — дейилади муносабатда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?